Мамлакатимизда ҳар йили “Наврўз” байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш анъана тусига кирган. Бугун ҳам Навоий вилояти Иибда ўтказилган ҳашарда ходимлар фаол иштирок этишди. Тадбир чоғида ариқлар тозаланди, дарахтларга шакл берилди, бўш ерларга гул кўчатлари ўтқазилди. Бино ичкарисида ҳам тозалаш ишлари олиб борилди.
Умумхалқ ҳашари ҳудудларни ободонлаштириш баробарида санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилашда, шунингдек жамоа аъзоларининг жипслашишида муҳим аҳамият касб этди, десак муболаға бўлмайди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
