Иқболжон Куйланов ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 2007-йилда Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ кинология хизматида кичик инспектор-кинологи сифатида бошлаган.

2019-йилда Андижон вилояти ИИБ назорат-ўтказиш пунктининг сафдор ходими этиб тайинланди. Шундан буён хўжалик бўлими ва моддий таъминлаш хизмати қўриқлаш гуруҳининг сафдор ходими, кичик сержант Иқболжон Куйланов назорат-ўтказиш пунктида хизмат қилмоқда. Унинг вазифаларига хизмат гувоҳномаларини текшириш, вақтинчалик рухсатномалар бериш ва атрофдаги ҳудудни қаттиқ назорат қилиш киради.

Хизмат йиллари давомида у бир қанча муносиб шогирдларни тарбиялади.

– Хизматда асосийси алоҳида эътибор, интизом ва масъулият, – дейди кичик сержант И. Куйланов.– Ходимларни обект иш тартибига мувофиқ назорат-ўтказиш пункти орқали белгиланган намунадаги хизмат гувоҳномаси билан обект ҳудудига киритиш ва чиқариш керак. Тақдим этилган ҳужжатнинг барча элементларини диққат билан текшириш лозим.

Мен ўз ишимни яхши кураман. Доимо олдинга интилишга ва касбий маҳоратимни оширишга ҳаракат қиламан.

Борис КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.