Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси марказий даволаш-профилактика муассасаларининг тор доирасидаги мутахассислари иштирокида Фарғона вилоятида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик жараёнида вилоят ИИБ тиббиёт бўлимига бириктирилган шахсий таркиб, фахрийлар, Миллий гавардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари малакали мутахассисларга шу жойнинг ўзида мурожаат қилиб, ўз саломатликларини кўрикдан ўтказдилар.

Икки кун давомида вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси ва Қўқон шаҳрида жойлашган амбулаторияга 739 нафар ходим ва фахрийлар мурожаат қилиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтдилар. 43 нафар шахсда бирламчи касалликлар аниқланди. Кўрикдан ўтганларнинг 136 нафарига стасионар даволаниш, 185 нафарига амбулатор даволаниш, 30 нафарига санатория-курорт шароитида даволаниш бўйича тавсия берилди. 15 нафар беморларнинг бевосита уйларига бориб, тиббий хизмат кўрсатилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.