Фарғона вилояти ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Зарбдор қирқ кунлик” махсус-профилактик тадбирлари бошланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан Фарғона шаҳрида ташкил этилган йўриқномада вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамда тегишли мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Халқимизга муносиб хизмат қилиш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларни ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларидан огоҳлантириш, “қизил” тоифадаги ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш энг устувор вазифа эканлиги қайд этилди.

Махсус-профилактик тадбирларга бир пайтнинг ўзида барча шаҳар-туманларда старт берилди ва ходимлар хизмат жалб қилинди. Айни пайтда тадбир уюшқоқликда давом этмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.