Сирдарё вилояти ИИБ ва унинг қуйи тузимларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони моҳиятини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Гулистон шаҳри, Мирзаобод, Боёвут, Сирдарё туманларида бўлиб ўтган йиғилишлар фармоннинг аҳамиятига бағишланди.

Ўтказилаётган йиғилишларда фармонга мувофиқ ички ишлар органларининг айрим тузилмалари самарадорлиги ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш борасида киритилаётган ўзгартишларга юқори баҳо берилмоқда. Бу ўзгартишлар жамоат хавфсизлигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ижобий самара бериши эътироф этилаётир. Шунингдек, фармон ижроси юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан бажариладиган вазифалар, чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда. 

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти