Вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон ҳамда Шофиркон туманларида давлатимиз раҳбарининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан ўқув-амалий семинарлар ўтказилди.
Шу куннинг ўзида иккала туманда ҳам “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг ижросини таъминлаш, маҳаллаларга бириктирилган мутасадди раҳбарларнинг кундалик иш фаолиятини назорат қилиш ҳамда мониторингини юритиш мақсадида тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди. Масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ўз ишини бошлади.
Ш.ЖАЛОЛОВ,
подполковник.
