Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган Навоийлик икки нафар қизнинг миллий менталитетимизга хос боълмаган соъзлари акс этган видеолавҳа тарқалди ва коъплаб кузатувчиларнинг ҳақли эътирози, муҳокамаларига сабаб боълди.
Ҳолатни зудлик билан Ички ишлар бошқармаси оъз назоратига олди. Суриштирув ҳаракатлари давомида улар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб оъқувчи қизлари 2005- йилда тугъилган Ж.А. Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Видео 8 сентябр куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб директори, оъқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шаҳар ИИБ ҲПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди.
Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган видео боълиб, ҳеч ким ҳақоратланмаган. Уларнинг ота-оналари эса бу воқеадан таассуфда. Қизлар оъқитувчилари, ота-онаси ҳамда муҳокама иштирокчиларидан узр соъради. Аммо биргина узр билан қилинган хатони тузатиш имкони боълса…
Ҳозирда ҳолат юзасидан йигъилган материаллар қонуний чора коъриш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссиясига юборилган. Нима боълганда ҳам уларнинг бу ҳаракати қонунда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради.
Махлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
