Фарзанд тарбиясида болага меҳр кўрсатишнинг нечоғлик аҳамиятли эканини барчамиз биламиз. Шунингдек, давлатимиз томонидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Президентимизнинг 2018-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрсида”ги қарорига асосан, ҳарбийларнинг фарзандлари бундай бахтга муяссар бўлишмоқда.

Жумладан, “Бухоро” халқаро аэропорти хавфсизлигини таъминлаш алоҳида баталёни ҳарбий хизматчилари фарзандлари республикамизнинг олий ўқув муассасаларига давлат гранти асосида ҳар йил ўқишга киришяпти. Яқинда ана шундай бахтга муяссар бўлган 9 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирокида маънавий-маърифий кеча ташкиллаштирилди. Тадбирда баталён командири талабаларни қутлади. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга ташаккурномалар ва фарзандларига гул ҳамда китоблар жамланмаси совға сифатида топширилди. 

М.АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.