– Оилада тўрт ўғил ва уч қиз вояга етдик. Раҳматли отам бизга қўлидан келганича зарур шароитларни қилиб берди, қизи­қишларимизни қўллаб-қувватлади. Бунга жавобан биз, албатта, яхши ўқиб юртимизга муносиб кадрлар бўлиб етишишимиз шарт эди. Ҳозир укам, маёр Актам Саманов ҳам ҳуқуқ-тартибот идорасида фаолият юритяпти, – дейди лавҳамиз қаҳрамони. 

Баҳром болалигидан тиришқоқ, билимга чанқоқ эди. Китоб мутолаасини канда қилмасди. Шу билан бирга, спортнинг футбол, сузиш ва шахмат турла­рига ниҳоятда иштиёқманд ўсди. 2001–2005-йилларда Тошкент олий ҳарбий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 

2023-йилда Жамоат хавфсизлиги университети магистратурасини тамомлади.

Дастлабки бир неча йиллик хизмат фаолияти ҳуқуқ-тартибот идораларида ўтган қаҳрамонимиз 2018-йилдан буён ички ишлар органлари сафида. У ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсиз­ликни таъминлаш қўшинларида турли лавозимларда хизмат қилган. Ҳозирда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7534-ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилаётган подполковник Баҳром Сама­нов том маънода юрт посбони деган шарафга эришди. 

Баҳром Саманов бахтли оила соҳиби. У турмуш ўртоғи, касби бўйича тиббиёт соҳаси вакиласи Феруза Жамғурова билан бирга 4 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказмоқда. Ота-онасидан ибрат олаётган фарзандлар ҳам аллақачон илк натижаларини кўрсата бошлашган. Жумладан, оиланинг тўнғич фарзанди Баҳриддинжон «Ташкент Интернатионал ҳоусе» академик лицейида аъло баҳо­ларга таҳсил олаётган бўлса, иккинчи фарзанди Мафтунахон пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Президент мактаби филиали ўқувчиси. 

Ишонамизки, тинч, осуда ва фаровон ҳаётни таъминлаш йўлида намунали хизмат қилаётган подполковник Баҳром Самановнинг фарзандлари ҳам отаси каби юртга садоқатли, баркамол инсонлар бўлиб етишади.

Аброр ПОЁНОВ,

ўз мухбиримиз.