“Кексалар ҳафталиги” доирасида Юнусобод тумани ИИОФМБ ташаббуси билан Тошкент халқаро университетида талабалар ва ИИО фахрийлари учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда фахрийлар талабалик, хизматга илк бор қадам қўйган, кейинги фаолият даврларини эслашиб, бугунги кунда яратилган имконият ва шароитлар ҳамда тинчлигимизни қадрига етишларини таъкидлашди. Тадбир сўнгида талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари билан фахрийларга юзланишди. Шу тариқа учрашув қизғин фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
