Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимининг малакали мутахассислари қамровга олинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фахрийлари ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрикдан 56 нафар нафақахўр ўтказилиб, шулардан 38 нафарига стационар шароитда даволаниш ва 18 нафарига амбулатор шароитда даво муолажаларини олиш тавсия этилди. Тадбир давомида 21 нафар нафақахўр стационар даволанишга ётқизилди.
Шунингдек, Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро ва Когон туманларига чиқиб оғир беморлар, хизмат вақтида тан жароҳати олиб ёки соғлиги туфайли ногирон бўлиб қолган 14 нафар И ва ИИ гуруҳ ногиронлари ҳолидан хабар олинди. Уларга керакли тавсиялар берилиб, 13 турдаги дори-дармонлар ҳамда ўзи юра олмайдиган ҳамда юришга қийналадиган икки нафар нафақахўрларга ногиронлик аравачаси ва қўлтиқтаёқлар топширилди.
Ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнида функсионал диагностика текширувлари, жумладан, УТТ, ЭКГ, рентгеноскопия ва лаборатор текширувлари ҳам ўтказилди.
А. ИКРОМОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
