Андижон давлат университетига ҳужжат топшириб, ўқишга кириш ҳаракатлари зое кетган Барно Аманова Андижон шаҳар Иибда иш юритувчи бўлиб ишлай бошлади. Бир мунча вақт ўтгач, вилоят ИИБ Ахборот марказига оператор сифатида ўтказилди. Сўнгра катта сержант Б. Аманова Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси хатлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борди. Охирги 20 йил давомида лавҳамиз қаҳрамони вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати хатлар бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келмоқда.
Барно Аманованинг ушбу касбга бўлган меҳри қизи Кароматхонга ҳам ўтган, бугунги кунда у Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси хатлар бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилмоқда.
– Ҳужжатлар билан ишлаш доимий эътибор ва сабр-тоқатни талаб қилади, – дейди Барно Аманова. – Бу ерда хатога йўл қўйиб бўлмайди. Ҳаёт бир зумда ўтиб кетди ва мен кўп вақтимни хизматда ўтказдим, бу менинг иккинчи уйим.
Борис КЛЕЙМАН,
ўз мухбиримиз.
Андижон вилояти.