Наманган шаҳар ИИОФМБ га Наманган шаҳрида яшовчи, 1964-йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилган. Унда айтилишича, 2021-йил ноябр ойидан 2022-йил феврал ойигача Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1997-йилда туғилган аёл унинг ишончига кириб, хориж давлатидан арзон нархлар эвазига шакар маҳсулотлари олиб келиб беришини айтиб, 35.000 АҚШ доллари олган. Ушбу маблағларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган ва чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жкнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
