Кутилмаганда кимдир қўнғироқ қилиб, сизга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берса, нима қилган бўлардингиз? Устига-устак, бу ишларни ёпди-ёпди қилиш мумкинлиги ҳақида ҳам ваъда бериб, келишмоқчи бўлса-чи?
Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро ички ишлар бўлими бошлиғи номига худди шу ҳолат ҳақида ариза билан мурожаат этди. Унда ўзига нисбатан Наманган тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғаилганлигини, ўзини Шояд, Мурод, Юсуф деб таништирган шахслар жиноят ишини унинг фойдасига ҳал этиб беришларини айтиб, бунинг учун 1500 Ақш доллар талаб қилиб келаётганлигинини маълум қилган ва қонуний чора кўрилишини сўраган. Мурожаат юзасидан Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув гуруҳи ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аризада номи келтирилган шахслардан бири 800 Ақш доллари, яна бири эса 500 Ақш доллари миқдоридаги пулларни аризачидан олган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ишчи ишлар ҳузуридаги тергов бўлими томнидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда фуқароларни огоҳлантирамиз: ишингизни ноқоқуний ҳал қилиб беришини ваъда берган фирибгарларга алданиб қолманг. Ҳам пулларингиздан айриласиз, ҳам яна бир жиноят содир этилишига сабабчи бўлиб қоласиз.
Адолат ФАЙЗИЕВА,
ўз мухбиримиз.
Наманган вилояти.
