Жиззах вилояти ИИБ М ва МТБ Хўжалик бўлими сафдор ходими, сафдор Расул Амиров бир неча йилдан буён соҳада хизмат қилиб келмоқда. У 2010-йилда Дўстлик туманидаги тиббиёт коллежни тамомлаганидан сўнг, туман касалхонасида халқимиз саломатлиги йўлида меҳнат қилди. Вилоят ИИБ Махсус қабулхонасида фаолиятини бошлаган лавҳамиз қаҳрамони, ўз касбига садоқати ва масъулияти билан ҳурмат қозонди.

Унинг ҳозирги фаолиятидаги асосий вазифаси – бошқармага мурожаат билан келаётган фуқароларни хушмуомалалик билан кутиб олиш, уларни диққат билан тинглаш ва тегишлилигига кўра масъул ходимларга йўналтиришдан иборат. Бу эса фуқаролар билан ишлашда сабр ва маданиятлиликни талаб қилади. Фуқаролар ишончи йўлида хизмат олиб бораётган Р.Амировда бу хислатларнинг барчаси мужассам. У оилали. Икки қиз ва бир ўғилнинг меҳрибон отаси сифатида ҳам фарзандларига ибрат бўлиб келмоқда.

 Сарвар СОБИРОВ,

 ўз мухбиримиз.

 Жиззах вилояти.