Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сотволдиэв Яккабоғ тумани ҳокимлигида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда 3-секторга қарашли маҳаллаларда яшовчи 18 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатлар асосини ўзини ўзи банд қилиш, банк кредити асосида тадбиркорликни бошлаш, ишга жойлашиш, ҳарбий хизматга бориш учун тўловни амалга оширишга оид масалалар ташкил этди.
Мурожаатларнинг 3 тасига жойида ечим топилди. Қолган мурожаатлар эса ўрганиш учун вақт талаб этгани боис аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Тадбир якунида 3-сектор раҳбари, полковник Шуҳратжон Сотволдиэв манзилли ишларни жадаллаштириш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг кундалик муаммоларини бирма-бир ўрганиш, ногирон, боқувчисини йўқотган инсонларнинг ҳолидан хабар олиш борасида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига кўрсатмалар берди.
Содиқ Раҳимов,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
