Қашқадарё вилояти 3-сектори ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида Чироқчи тумани “Дурсун” маҳалласида яшайдиган, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи Дилбар Қурбонованинг уч хонали уйи ва ёрдамчи хўжалик бинолари таъмирга муҳтожлиги аниқланди.

Бу ҳолат дарҳол сектор раҳбари томонидан назоратга олиниб, муаммони ҳал этиш чоралари кўрилди. Натижада Чироқчи туманида қурилиш ишлари билан шуғулланувчи “Чақмоқ қурувчи” МЧЖ раҳбари С.Боймирзаев ҳомийлиги асосида аёлнинг уйи тўлиқ таъмирлаб берилди. Бундан ташқари, томорқаси тартибга келтирилиб, оиланинг яшаши учун муносиб шароит яратилди.

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.