Хатирчилик 25 ёшли Шахбоз (исмлар ўзгартирилган) бир неча йиллардан буён Учқудуқ туманида ишлайди. У ишхонаси яқинида жойлашган “Ўзбегим” савдо дўконининг доимий харидорларидан. Дўкон эгаси Лола опа ҳисоб рақамидан бошқа бир ҳисоб рақамига пул кўчириш учун уяли телефонига янги илова юклаб олган эди. Аммо уни ишлатолмаётгани учун Шахбоздан ёрдам сўради. Учар йигит эса буни қулай фурсат деб, бирйўла ўзининг ҳисоб картасига ҳам 20 млн сўм пулни ўтказиб, дўкон эгасини чув туширди.
Шу воқеадан сўнг у ишини алмаштирди ва Лола опанинг кўзига кўринмай кетди. Дўкон эгаси ҳисоб рақамидаги пулларнинг қаэрга кетганини билгунча анча овораю сарсон бўлди. Аёлнинг гумони эса ҳақиқат бўлиб чиқди. Шахбозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
