Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов вазирлик Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталёни шахсий таркиби билан учрашди.

Вазир ўринбосари ўтган даврда ички ишлар органлари шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтиб, тинчлик-осойишталикни ўрнатувчи, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминловч ишончли тизимга айланганлигини таъкидлади. Генерал-маёр, шунингдек, айни пайтда Ўзбекистон халқи миҳим сиёсий жараён олдида турганлигини айтиб, 24-октабр – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида барча муносиб иштирок этиши кераклигини қайд этди. Сайлов куни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан шахсий таркибга вазифалар белгилади.

Ўз мухбиримиз.