Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов Фарғона шаҳридаги криминоген вазияти оғир – “қизил” тоифага кирувчи маҳаллаларда бўлиб, маҳалла “бешлиги” фаолияти билан танишди, “хонадонбай” ўрганишлар олиб борди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, шаҳардаги “Бешбола” маҳалласини айланган бошқарма бошлиғи профилактик инспектори ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигини таҳлил қилди. Ҳудудни “сариқ” ва “яшил” тоифага ўтказиш борасида зарур тавсиялар берди. Хонадонларга кириб, аҳоли муаммоларини ўрганди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.