Ўтган йил 31-май–1-июн кунлари Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифлари чоғида Президентимизнинг ташаббус ва топшириқлари асосида Ғиждувон тумани тарихида янги саҳифа очилди. У улкан имкониятлар, стратегик ривожланиш ва замонавий инфратузилманинг ёрқин рамзига айланди. Яъни, туманнинг “Барака” массивигача 28 километр узунликдаги янги темир йўл йўналиши барпо этилди. Мазкур йўналиш замонавий логистика тизимининг муҳим бўғини сифатида туманни мамлакат ва минтақавий бозорлар билан янада самарали боғлайдиган мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди.
Эндиликда “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси”га тўғридан-тўғри темир йўл орқали етиб бориш имкони яратилди. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳаллий ва хорижий сармоялар учун кенг йўл очиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда туман иқтисодий салоҳиятини сезиларли даражада юксалтиришга хизмат қилади.
Ҳабиб ЖУМАЕВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
