Гулистон шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан Гулистон Олимпия заҳиралари коллежи ҳамда Гулистон Академик лицейида “Ўқувчи ва талабалар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбирлари ташкил этилди.
Унда Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғининг соҳавий хизматлар бўйича ўринбосарлари ўқувчи ёшлар билан мулоқотда бўлиб, гиёҳвандлик ҳамда психотроп моддалар жиноятчилиги билан боғлиқ ҳолатларга бепарво бўлмасликлари, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда фаол бўлиш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришди.
Тарғибот гуруҳига жалб этилган вилоят Наркология диспансери ходимлари гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари ҳамда бу иллатга қарши қонунчиликда белгиланган меъёрлар тўғрисида маъруза қилишди.
Тадбир давомида ёшларга гиёҳвандликнинг оқибатлари тўғрисида видеоматериаллар намойиш этилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
