Сурхондарё вилояти ИИБ таркибий тузилма ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасидаги «Касбий олимпиада» мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ички ишлар органларида юқори касбий ва жисмоний тайёргарликка эга ходимларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган беллашувда иштирокчилар бор куч ва маҳоратларини намоён этишди. Хусусан, кўпкураш баҳсларида беллашган ходимлар касбий тайёргарлик ҳамда Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси бўйича тест саволларига жавоб беришди. 

Мусобақа якунида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ҳамда турли номинасияларда ғолиб бўлган ходимлар мусобақанинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Ўз мухбиримиз.

Сурхондарё вилояти.