Фарғона вилоятида “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” юқори савияда ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, кибержиноят тушунчаси, унинг келиб чиқишига шароит яратиб берадиган омиллар йиғилганларга аниқ мисоллар орқали етказиляпти. Жойларда ёшлар иштирокида турли кўрик-танловлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Киберхавфсизлик билимдонлари” интеллектуал ўйини юқори савияда ташкил этилди. Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур баҳсда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган билимдонлар иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Ўйин ғолиблари ҳафталик якунида муносиб тақдирланади.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
