Яқинда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг шахсий таркиб бўйича навбатдаги буйруғи билан хизматга янги қабул қилинган 21 нафар номзодга ҳарбий қисмларга йўлланмалар берилди. Шунингдек, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинган осойишталик посбонлари тантанали равишда Ҳалоллик қасамёдини қабул қилишди.  

Тадбир аввалида сўзга чиққан Қоровул қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, полковник Д. Ашуров она Ватанимиз ҳимоячиларининг келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилаб, доимо касбига содиқ бўлишини алоҳида таъкидлади. 

Шу билан бирга, тажрибали ҳарбий хизматчилар ўзларининг машаққатли фаолияти, эришган ютуқлари тўғрисида ёшларга сўзлаб беришди. Шундан сўнг, ёш ҳарбий хизматчилар қўмондонлик ҳудудида жойлашган Қоровул қўшинлари музейида бўлиб, соҳа вакилларининг шонли тарихи билан яқиндан танишишди.  

Илҳом ЭГАМБЕРДИЕВ,

истеъфодаги сержант.