Денов тумани ИИБ Эксперт-кримина­листика гуруҳи катта эксперти, капитан Олимжон Ваҳобов ҳамда туман ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, капитан Гулжамол Элмуродоваларнинг оиласи яқинда ибратли оила сифатида туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

Оилабоши Олимжон Ваҳобов ИИВ 

Академиясини тамомлаб, 2018-йилдан ички ишлар органларида эксперт-криминалистика йўналишида хизмат қилмоқда. У ўзининг тиришқоқлиги, касбини пухта билиши билан касбдошлари орасида ҳурмат қозонган. Ҳозирда туман ИИБ Экс­перт-кириминалистика гуруҳи катта экс­перти лавозимида фаолият кўрсатаётган О.Ваҳобов тезкор-тергов гуруҳи билан воқеа жойларига чиқиб, кўплаб жиноятларнинг фош этилишида жонбозлик кўрсатган. Жумладан, биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида у 

91 маротаба тергов ҳаракатларида фаол иштирок этган. 

Капитан Гулжамол Элмуродова ҳам ҳудуддаги хотин-қизлар муаммоларини ечиш, оилавий низоларга барҳам бе­риш, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кўплаб натижаларга эришиб келмоқда. 

Муҳими, жуфтлик ҳам хизмат фаолиятида, ҳам оилавий ҳаётда бир-бирини тушуниб, қўллаб-қувватлаган ҳолда бошқаларга намуна кўрсатмоқда. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Сурхондарё вилояти.