Урганч шаҳрида бир қанча жиноятлар содир этиб, жазодан қочиб юрган Э.Қодирни қўлга олиш анча қийин кечди. Кунларнинг бирида «қочоқ» уйига келганлиги ҳақида тезкор хабар олдик. Вақтни ўтказмасдан дарҳол унинг хонадонига бордик. Ҳар галгидек хотини «Уйга келмадилар», деб жавоб берди. Лекин остонага ташланган тамаки қолдиқлари уйда эркак кишининг борлигидан дарак бериб турарди. Зудлик билан ҳар бир хонани кўздан кечира бошладик. 

Навбат иккинчи қаватдаги меҳмонхонага келганида, хонадон соҳибаси безовталана бошлади. Меҳмонхонани кўздан кечираётиб, бурчакка тикка қилиб қўйилган гиламлар диққатимизни тортди. Гиламларни бирма-бир очиб кўра бошладик. Қодир улардан бирининг ичига яширинган экан. Дарҳол уни шаҳар Иибга олиб келдик. Кўп ўтмай жиноятчи қилмишига яраша жавобгарликка тортилди.

Ғофуржон ДАВЛАТОВ,

истеъфодаги полковник.