Навоий вилоятида пробасия назорати остидаги маҳкумлар қайта жиноятга қўл урмасликлари, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Кармана тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар учун ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Натижада аксар маҳкумлар иш билан таъминланди. Шу куни ташкил этилган сайёр судда эса бир гуруҳ маҳкумларнинг иши қайта кўрилди. 

– Маҳкумларни назорат қилиш давомида уларни хулқ-атворини, меҳнатга муносабатини, қилмишидан пушаймонлигини ҳам инобатга оламиз. Бугунги сайёр судда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, қатъий тузалиш йўлига ўтган карманалик 19 нафар маҳкум муддатидан олдин жазодан озод этилди, – дейди катта лейтенант Шахбоз Нарзиев.

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.