Норин тумани халқ таълими бўлимига қарашли 29-мактабда амалиётчи психологлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан мактаб директори Р.Расулова, “Кемабоши” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, катта лейтенант Я.Ўринбоэв мактаблардаги психологлар билан ҳамкорлик жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим омил эканини таъкидладилар. Бундан ташқари, ҳудудда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузурликлар содир этилмаганига мактаб писхологининг болалар билан ишлашдаги тажрибаси асосий сабаб бўлаётгани алоҳида эътироф этилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

“Постда” мухбири.

Наманган вилояти.