Бугун қай манзилга қараманг, байрамона кайфият. Чунки Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигини ҳар бир соҳа ходимлари ўзгача нишонлашга киришган. Улар орасида Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам бор.

Байрам муносабати билан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туризм намойиши объэктларига ташриф буюрувчи сайёҳлар ва фуқароларимизга “Мустақилликнинг 30 йиллиги” битилган махсус байроқчалар ва кўкрак нишонлари тарқатилмоқда. Шунингдек, воҳада хизмат ўтаётган ички ишлар органлари ходимлари барча ватандошларимизни ушбу тантана билан қизғин муборакбод этмоқда. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.