Бу сурат 2006-йил 29-март куни ИИВ Академияси саф майдонида, сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курсларининг тантанали Битирув маросими пайтида олинган. Унда дирижёр, полковник Григор Терзян мағрур турибди. 

Григор Терзян Грециянинг Корфу оролида дунёга келган. Ижодий фаолиятини 10 ёшида бошлаган. Терзянлар оиласи 1948-йил бошида Арманистонга кўчиб ўтган, Григорни 18 ёшида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги ҳарбий оркестрга ҳарбий хизматга чақиришади. 1962-йилда у Наманган мусиқа билим юртига ўқишга киради ва ҳарбий хизматдан ажралмаган ҳолда, таҳсил олади. Орадан икки йил ўтгач эса, Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг сиртқи бўлимига ўқишга киради. У 1969-йилда консерваторияни муваффақиятли тамомлайди. лейтенант Григор Терзян хизмат фаолиятини ИИВ Ички қўшинларида давом эттиради. 1975-йилда Г.Терзянга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони ва «капитан» унвони берилади. 1980-йилдан 2009-йилга қадар Г.Терзян Ички қўшинлар ҳарбий оркестри бошлиғи лавозимида самарали хизмат қилиб, ўнлаб шогирдлар етиштиради. 

Абу КЕНЖАЕВ,

фотомухбир.