Маълумки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигига 32 йил тўлмоқда.
Ҳозирда ушбу санани муносиб кутиб олиш юзасидан жойларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Нукус шаҳридаги 7261 ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари учун ташкил этилди. Дастлаб ҳарбий хизматчилар Шимоли–Ғарбий ҳарбий округига қарашли офицерлар уйига ташриф буюриб, бу ерда “Армия ва халқ якдилдир” мавзусида учрашув ўтказилди ҳамда йиғилганларга айни кунда Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг улар ҳарбий округнинг тарихий музейига бориб, экспонатлар билан танишди, турли даврларда ҳарбийлар ҳаётига доир қизиқли маълумотларга эга бўлишди.
Ўз мухбиримиз
Қорақалпоғистон Республикаси.
