Қарши шаҳридаги 7256-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Унда болалар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ижобий таассурот олишди. Сўнгра шахмат ва шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада юқори натижаларни қўлга киритган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
