Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратурасининг Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларининг жанговар хизмат фаолиятини янада такомиллашришига қаратилган тарғибот ва ташвиқот тадбирларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик режасига асосан ҳудудларда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. “Самарқанд” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйич алоҳида баталонида ҳам ана шундай тадбир бўлиб ўтди.

 Тадбирда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизлкни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлик раҳбариятидан подполковник Ш.Гаффаров, Самарқанд ҳарбий прокурорининг ўринбосари, адлия капитани Ф.Фаттуллаэв, ИИВ ҳарбий тузилмалар бошқарув аппаратидан подполковник А.Мирходиэв ҳамда ҳарбий қисм командири подполковник Х.Юсуповлар иштирок этди.

Очиқ мулоқотда шахсий таркиб ўртасида хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида юзага келаётган масалаларга аниқлик киритиш ва улар ўртасида профилактик тадбирларни янада яхшилаш борасида сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларни олдини олиш ҳамда ижтимоий муҳофаза масалаларида фикр билдирди. 

Ҳарбий хизматчилар тадбирда моддий таъминот ва ижтимоий ҳимоя масалаларида ўзларининг қизиқтирган саволларига асосли жавоблар олишди.

Замира БОЛТАЭВА, 

“На посту” мухбири.  

Самарқанд вилояти.