Поп туманининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 6817 нафар ёш Ички ишлар органи масъул раҳбарларига бириктирилган бўлиб, улар билан бир қатор манзилли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Поп тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник Музаффар Нуъманов 7-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан ҳарбий қисмга саёҳат уюштирди. Бундан кўзланган мақсад, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш, уларни ҳар томонлама ривожлантириш, қатъий фикрга эга шахсларни тарбиялашдан иборат.
Ўқувчилар саёҳатдан ўзларига катта таассурот олдилар.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
