ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисм офицер ва ҳарбий хизматчилари томонидан вилоят қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда беғараз донорлик аксияси ўтказилди.

Ушбу ҳайрия тадбирида кўплаб ҳарбий хизматчилар фаол иштирок этиб, қон топширдилар. Тадбир якунида Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти донорлик қилган ҳарбий хизматчиларга миннатдорлик билдирди.

Бу ҳайрли ташаббус кўплаб беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.