Яқинда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги томонидан Тошкент шаҳридаги 7531-ҳарбий қисм негизида ўқув-услубий йиғин ўтказилди. Уч кун давом этган ушбу машғулотларда она Ватанимиз ҳимоячиларидан жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш ва мутахассислик бўйича синовлар қабул қилинди.

Шунингдек, қўшинлар қўмондонининг техника ва қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари, полковник Ф. Эргашев бошчилигида Мудофаа вазирлигига қарашли “МС Рем тех” заводига ҳам борилиб, техникаларни таъмирлаш жараёни кўздан кечирилди.

Шу билан бирга, ўқув йиғини давомида ҳарбий хизматчилар билан Чирчиқ дала ўқув майдонида “Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни темир йўл платформаларига юклаш ва тушириш тартиби ҳамда уларга қўйилган талаблар ва ишлаб чиқиладиган меъёрий ҳужжатлар” мавзусида амалий машғулот ҳам ташкил этилди.

Юқори савияда ўтказилган мазкур йиғин якунида масъулларга жойларда шахсий таркибнинг техник таъминот йўналишидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш учун доимий равишда машғулотларни сифатли ташкил этиш ҳамда хизмат вазифаси бўйича олиб бориладиган ишларни амалдаги соҳавий ҳужжатлар асосида бажариши юзасидан кўрсатмалар берилди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.