Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Бухоро шаҳрида жойлашган 7258-ҳарбий қисмда Бухоро муҳандислик технология институти ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Адиз Азимов иштирокида машғулот ташкиллаштирилди. Унда шахсий таркибнинг маънавий-маърифий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, тафаккурида демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 11-сентабр кунидаги Фармонига асосан “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
А.ЭЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
