Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматчиларининг Давлатобод туманида жойлашган “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳига экскурсияси ташкил этилди.
Экскурсия мобайнида ҳарбийларнинг Ватанимиз тарихи ва муқаддас қадамжоларга оид билимлари ошди. Айниқса, зиёратгоҳ ҳақидаги қизиқарли маълумотлар уларда катта таассурот қолдирди.
Феруза ОТАХОНОВА,
"Постда" мухбири.
Наманган вилояти.
