ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисм командири, подполковник Хомиджон Юсупов бошчилигидаги шахсий таркиб Ийд Рамазон ойи муносабати билан ушбу ҳарбий қисмда узоқ йиллар хизмат қилган марҳум ҳарбий хизматчилар катта сержант Бекмурод Юнусов ва кичик сержант Нодир Абдуллаевларнинг хонадонларига бориб, оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.
Ҳарбий хизматчилар мазкур хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган моддий ёрдам кўрсатилди.
Адиз НАРЗИЕВ,
Ҳарбий қисм командирининг
тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,
подполковник.
