ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисмда ёшлар ойлиги доирасида заковат интеллектуал ўйини ўтказилди. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, билимини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчилардан иборат 4 та жамоа ўзаро беллашди. Баҳслар 20 та савол бўйича икки босқичда олиб борилди.
Муросасиз кечган баҳсда учинчи ўринни “Лочин” жаомаси, иккинчи ўринни “Посбонлар”, мутлоқ ғолибликни эса “Қалқон” жамоаси қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Ғайратжон Самадов,
капитан.
