Бухорода шаҳар ва туман ҳокимларининг ҳар ойда бир маротаба профилактика инспекторлари билан учрашу анъанага айланди. Учрашувда профилактика инспекторларининг маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш ҳамда таянч пунктларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсад қилинган.

Олот тумани ҳокими Наргиза Негматова Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари билан юзма-юз мулоқотда ходимларнинг хизмат ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш, таянч пунктлари ва ҳуқуқ-тартибот масканлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган таклифларини ўрганди. Қолаверса, туман ҳокими келгусида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар бериб, ижросини алоҳида назоратга олди.

Мазкур учрашувда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Алиев ҳам иштирок этиб, туман ички ишлар органлари профилактика инспекторларига хизматни самарали ташкил этиш бўйича ўзининг талаб ҳамда тавсияларини билдирди.

Ж. ТАНГРИЭВ,

подполковник.

Бухоро вилояти