Чироқчи тумани Маданият марказида туман ҳокими Файзулла Юсупов ва сектор раҳбарлари профилактика инспекторлари билан учрашди.  

Учрашувда профилактика инспекторлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар атрофлича таҳлил этилди. Туманда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тизимида ишларни ташкил этиш, профилактика инспекторининг ишини енгиллаштириш ва иш натижадорлигини ошириш борасида таклифлар ўртага ташланди. 

Якунда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Содиқ РАҲИМОВ,

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.