Айни кунларда юртимизда академик лисейлар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Баркамол авлод – 2021” спорт ўйинларининг республика финал босиқчи бўлиб ўтмоқда. Ёшлар спортнинг 12 та тури, яъни енгил атлетика, кураш, дзюдо, бадминтон, белбоғли кураш, шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол, гандбол, футбол, баскетбол бўйича куч синашмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керак, ҳар бир спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақага муайян ҳудуд мезбонлик қилади. Жумладан, дзюдо бўйича баҳслар Қорақалпоғистонда, кураш бўйича беллашувлар Бухорода, енгил атлетика мусобақалари Жиззахда ташкил этилди.
Мазкур мусобақаларда ИИВ Жиззах академик лисейи ўқувчилари ҳам муаффақиятли иштирок этмоқда. Чунончи, Ҳамдамбек Маҳамматқулов енгил атлетиканинг баландликка сакраш бўйича ўтказилган беллашувларида олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, миллий кураш бўйича уюштирилган мусобақада Наврўз Суюнов кумуш, Севинч Йўлдошева эса бронза медали соҳиби бўлди. Умуман олганда “Баркамол авлод – 2021” спорт ўйинларида қатнашаётган Жиззах вилояти терма жамоаси таркибида ИИВ Жиззах академик лисейининг 40 нафар ўқувчиси бор.
Умид Тўйчиэв,
ИИВ Жиззах академик лисейи ёшлар етакчиси.
