“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида нафақат назорат-рейд тадбирлари, балки тарғибот-тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Шундай тадбирларнинг навбатдагиси Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар билан ташкил этилди.
Унда масъуллар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан учрашиб, кўча ва жамоат жойларида юриш туриш қоидаларига риоя қилиш, спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноий хатти-ҳаракатлар содир этмаслик борасида тушунчалар бериб ўтилди.
Бундан ташқари бошқарманинг соҳавий хизмат ходимлари ўз йўналишлари доирасида оилавий-маиший келишмовчилик ва жанжаллар, йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаб ва оқибатлари тўғрисида маълумотлар берган бўлса, Мажбурий ижро бюросининг маъсул вакили вояга етмаган фарзандларнинг моддий-маънавий таъминоти, ота-оналик бурчи ва вазифаларининг ҳуқуқий асослари бўйича тушунтириш ишлари олиб борди. Жараёнда мазкур шахсларга мавзуга оид тарғибот материаллари тарқатилди.
Маҳлиё Холова,
ўз мухбиримиз,
Навоий вилояти.
