Маҳаллаларни хавфсиз ҳамда жиноятчиликдан ҳоли худудга айлантириш мақсадида Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан доимий равишда кенг қамровли профилактик учрашувлар, тарғибот ташвиқот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ўтказилган учрашувларда аҳолига жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда замонавий қўриқлашнинг техник воситалари, видеокузатув камераларининг натижадорлиги, қўриқлаш хизмати турлари ҳамда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг имкониятлари ҳақида сўз юритилиб, таклиф этилаётган “ақлли уй” лойиҳаси хусусида маълумотлар бериб борилмоқда. 

Жамоатчиликнинг фикр мулоҳазалари асосида маҳаллалардаги мавжуд кўча, йўлакларни намунали ва хавфсиз этиш борасида режалар белгиланиб амалий ишлар ташкил этилган. 

Кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига ташвиш тугмалари ўрнатилиб, кўча ва йўлаклар кузатув камералари билан босқичма босқич жиҳозланмоқда. Шунингдек, маҳаллалар ва унга туташ ҳудудлардаги обектлар, бозорлар ва савдо марказларида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозланиб, бу орқали ҳудудни онлайн режимда назорат қилиш имконияти яратилди ва кечаю кундуз хавфсизлиги таъминланмоқда. . 

Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси доирасидаги амалий ишлар маҳаллалар кесимида Қўриқлаш Департаменти томонидан “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа” шиори остида давом этмоқда.