ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7256-ҳарбий қисмда қарийб йигирма йил хизмат қилган катта сержант Аслиддин Нуровни пенсияга кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда катта сержант А.Нуров ўзининг меҳнацеварлиги, тиришқоқлиги билан барчага намуна бўлгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, унинг хизматдошлари ва ёш ҳарбий хизматчилар самимий дил изҳорларини билдиришди.
Якунда катта сержант Аслиддин Нуровнинг елкасига тўн ёпилиб, қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
