Аммоғон – Шаҳрисабз тумани марказидан қарийб 60 километр масофада жойлашган қишлоқ. Яқинда узоқ тоғли қишлоқда яшовчи фуқаролар ва ёшларга қулайлик яратиш, уларга шахсини тасдиқловчи ИД-карта расмийлаштириб бериш мақсадида туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари қишлоққа кўчма мобил қурилма билан боришди.
– Шу куни туман ИИБ М ва ФРБ инспектори, кичик сержант Муҳриддин Раҳимов ҳудудда жойлашган 69-мактабнинг 50 нафарга яқин ўқувчиларига ва 5 нафар ногиронлиги бор фуқарога расмийлаштирилган ИД-карталарни топширди, – дейди бўлинма бошлиғи, маёр Чориёр Маҳмудов. – Шу куни яна 40 нафар фуқаронинг биометрик маълумотлари олиниб, базага киритилди. Маълумотлар тасдиқланса, уларга ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қишлоққа олиб бориб, тарқатилади.
Тадбирда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, илм-фан ва спорт соҳасида юксак чўққиларни эгаллаши, ватанпарварлик руҳида тарбия олиб, юрт тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиши лозимлиги борасида тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
