Учқъўрғон тумани ИИБ ходимлари ташаббуси билан тумандаги 6-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.

Дастлаб ўқувчилар бўлимда ташкил этилган музейини кўздан кечириб, навбатчилик қисми, тергов бўлинмаси ҳамда эксперт-криминалистларининг кундалик фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг ўқувчи ёшлар туман ИИБ раҳбарияти билан учрашиб малакали ходимлардан жиноятчиликни олдини олиш, коррупсияга қарши курашиш, диний экстремизм тўғрисида кенг тушунчалар олишди.

Ушбу тадбирдан ўқувчилар катта таассуротлар олишди.

Г. Бувамирзаева,

ўз мухбиримиз.