Қорақалпоғистон Республикаси. Ўзбекистон Республикаси Иивнинг Қорақалпоқ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Курманбек Муратов 2023-йилда академик лицейнинг 1-босқичига қабул қилинди. У академик лицейга қабул қилинган кундан бошлаб ўқишга қизиқиши, одоб-ахлоқи, талабчанлиги билан ўз тенгдошларига намуна бўлиб ва лицейда ўтказиб келинаётган турли тадбирларга, кўрик танловларга қатнашиб келмоқда.
К.Муратов мактабда олган билимларини академик лицейда мустаҳкамлаб, тажрибали педагоглар томонидан дарс машғулотларини пухта эгаллаб, инглиз тилидан C1 даражадаги миллий сертификат олишга эришган бўлса, 2024-йил академик лицей, профессионал таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган ИИИ босқич фан олимпиадасида рус тили ва адабиёти фанидан фахрли 1-ўринни эгаллади ҳамда фан олимпиадасининг Ўзбекистон Республикаси бўйича ИВ босқичига йўлланмани қўлга киритди.
К.Муратовнинг келгусида ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишишига ишончимиз комил.
